http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/03/newsbrief-03

Суриядаги туркманистонлик ИД жангарилари мағлубиятдан сўнг тарқалиб кетишган

Жумагули Аннаев

АШХОБОД – «Ислом давлати» (ИД) АҚШ қўлловидаги кучлар томонидан тор-мор этилганидан сўнг, террорчилик ташкилотининг туркманистонлик собиқ аъзолари тарқалиб кетишган. Бу ҳақда чоршанба (3 июль) куни Венадаги инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон ташаббуси (TIHR) Туркиядаги манбаларга асосланиб берган баёнотида маълум қилган.

«Уларнинг айримлари Афғонистон Туркманистон билан чегарадош ҳудудларига кўчиб ўтган, қолганлари эса Башар ал-Асад ҳукуматига қарши курашаётган Озод Сурия Армиясига (ОСА) қўшилган», дейилади TIHR баёнотида.

Ўзини Қақажон дея танитган туркманистонлик ОСА аъзоларидан бирининг айтишича, у ва бошқа бир қанча туркманлар Туркия орқали Туркманистонга ўтишга уринганлар, аммо бунинг уддасидан чиқа олмагач, Асадга қарши курашаётган кучларга қўшилганлар.

ИД сафида жанг қилган бир неча юз туркманистонлик айни дамда Суриядаги Ҳомс шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда TIHR шаҳардаги қочқинларга асосланиб.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha